Саудия Арабистони қироли касалхонага ётқизилди
8 Май 18:15

Саудия Арабистони қироли касалхонага ётқизилди

AR- RIYADH. Kazinform – Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Ол Сауд тиббий кўрикдан ўтиш учун Жидда шаҳридаги Қирол Файсал ихтисослаштирилган касалхонасига ётқизилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Қироллик расмий ахборот агентлигига таяниб.

«Икки муқаддас масжид қўриқчиси қирол Салмон ҳижрий 1443 йил, 6 шаввол, шанба куни, 2022 йил 7 май куни Жидда шаҳридаги Қирол Файсал ихтисослашган шифохонасига тиббий текширувдан ўтиш учун ётқизилди. Икки муқаддас масжид қўриқчисини Аллоҳ ўз паноҳида асрасин, унга соғлиқ ва фаровонлик берсин», — дейилади қироллик маҳкамаси баёнотида .

Шу йилнинг март ойида монарх ўша шифохонада тиббий кўрикдан ўтганди, у ерда унинг юрак стимулятори батареялари алмаштирилган.

Ўшанда у Ар-Риёддаги касалхонада ўн кун ётиб, бир неча ҳафта ўтгач, дам олиш ва тикланиш учун денгиз бўйидаги Neom мегаполиси лойиҳасига ташриф буюрган, дея хабар беради National News.

2020 йил июл ойида 86 ёшли қирол Салмоннинг ўт пуфагига муваффақиятли операция қилинди.

Қирол Салмон тахтга 2015 йилда ўтирган. У аввал 48 йил давомида Ар-Риёд вилояти губернатори лавозимида ишлаган, кейин эса бир неча йил Мудофаа вазири лавозимида ишлаган.

Муаллиф: Арсен Утешев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив