Саудия Арабистони фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига киришда визасиз режим жорий қилинади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - «Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ЎР Президенти Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform ЎР Адлия вазирлигининг huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.


Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Саудия Арабистони фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига киришда 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади.

Бунда улар ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилиши керак.

Фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати билан ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар