Саудия Арабистони 2023 йилда коинотга экипаж жўнатмоқчи

None
NUR-SULTAN. Кazinform - Саудия Арабистони бугун 2023 йилда икки маҳаллий космонавтни коинотга жўнатишни мақсад қилган биринчи миллий бошқариладиган космик парвоз дастурини ишга туширди. Экипаж таркибига бир эркак ва бир аёл киради. Бу ҳақда Саудия ахборот агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Sinhua агентлигига таяниб.

Саудия Арабистони космик комиссиясининг маълум қилишича, дастур узоқ муддатли ва қисқа муддатли космик парвозлар, соғлиқни сақлаш, барқарор ривожланиш ва космик технологиялар каби соҳаларда илмий тажриба ва тадқиқотлар ўтказиш учун малакали номзодларни тайёрлашни назарда тутади.

Саудия Арабистони ҳам яқин ойларда Миллий космик стратегияни ишга туширишни режалаштирмоқда, унда мамлакатнинг космик дастурлари ва коинотдан инсониятга хизмат қилишга қаратилган ташаббуслари ёритилади.

Фото: eldiariony.com


Сўнгги хабарлар