Сариағашда қолиб кетган яна 3000 нафар Ўзбекистон фуқаролари чегара ўтказилди

Фото: None
SARYAǴASH. Kazinform – Туркистон вилояти Сариағаш туманидаги «Жібек жолы» божхона постидан 3000дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз юртига ўтказиб юборилди. Қўшни мамлакат фуқаролари бир неча кун давомида чегарани кесиб ўтолмай, божхона пости олдида қолиб кетишганди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сариағаш туман ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, сўнгги икки кун ичида ўзбекистонликлар божхонадан ўтказилган. Айни пайтда, ушбу пост яқинидаги автотураргоҳда деярли 40 тожикистонлик тунашмоқда.

«Кўнгиллилар ва ҳомийлар юртига кета олмай турган чет элликларни туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган бир марталик иссиқ овқат ва бошқа зарур нарсалар билан таъминлаб турибди. Кичкина болалари бўлган ҳомиладор аёллар яқин атрофдаги меҳмонхоналарга жойлаштирилиб, уларга барча шароитлар яратилган. Вақтинчалик ҳудуд ҳар куни тозаланади ва фуқаролар чегарани кесиб ўтишлари биланоқ дезинфекция ишлари олиб борилади. Карантин бошланганидан бери 47 489 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва 1554 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари ўз юртларига ўтказилган», - дейилади хабарда.




Эслатиб ўтамиз, кеча Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ҳудуддаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди. Вилоят раҳбари март ойидан бери давом этаётган масала ҳанузгача долзарблигини таъкидлади.

«Ўзбекистон томони ўз фуқароларини чегарадан олиб кетиш учун карантин тўшаклари етарли эмаслигини айтишди. Бу масала, шубҳасиз, биз учун катта юкдир. Баъзида бу ерда маъмурият ходимлари, баъзан эса Қозоғистон халқи Ассамблеяси томонидан иссиқ овқат ташкил этилди. Баъзида ҳомийлар ёрдам қўлини чўзишади. Божхона постида тўпланган уч мингга яқин одамга шароит яратиш турли йўллар билан ҳал қилинди ва бу иш ҳали ҳам давом этади. Биз бу масалани Ҳукумат даражасида кўтармоқдамиз. Бизда иккита таклиф бор. Биринчиси, чегаранинг нариги томонида транзит зонаси бор, чет элликларнинг тураргоҳини ўша жойга кўчириш. Иккинчиси – чегарадан ўтувчиларни бошқа божхона постидан ўтказиш. Бунинг сабаби, «Жібек жолы« божхона пости аҳоли пунктларига жуда яқин жойлашганлиги сабабли хавф туғдириши мумкин. Агар вазият шундай давом этса, кун совиганидан кейин уларни ушлаб туриш жуда қийин бўлади», - деди Ўмирзақ Шўкеев.










Муаллиф: Айнур Ақбаева
Сўнгги хабарлар