Сариағашда карам экиш бошланди
21 Январь 15:32

Сариағашда карам экиш бошланди

SARYAǴASH . Кazinform - Туркистон вилоятининг Сариағаш тумани фермерлари йилига бир майдондан уч марта ҳосил олиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бугун маҳаллий фермерлар карам кўчатларини экишга киришди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бир қанча фермерлар эртапишар карам экиш билан шуғулланмоқда.

Биринчилардан бўлиб Жартитўбе овул округи «Интимақ» овулидаги «Алмас» фермер хўжалиги экишга киришди.

Бугунги кунда фермер хўжалиги раиси Алмас Алимхўжаевга қарашли ерга карам экилмоқда.

Деҳқонлар январ ойининг ҳар кунидан унумли фойдаланиб, ёмғирга қарамай меҳнат қилмоқда. Маҳсулот 2 ой ичида пишади.

Эртапишар маҳсулотга талаб юқори бўлгани учун деҳқонларнинг бу ҳосилдан умиди катта.

Жорий йилда ҳудудда 69 минг 700 гектар экин майдонлари ўзлаштирилди.

Улардан 30 минг гектар буғдой, 7600 гектар арпа, 5000 гектар маккажўхори, 500 гектар дуккакли экинлар, 1809 гектар мойли экинлар, 1200 гектар полиз экинлари, 4000 гектар картошка, 10500 гектар сабзавот ва 9000 гектар ерга ем-хашак экинлари етиштирилди.

46 минг 826 тонна ғалла ва бошоқли, 850 тонна дуккакли экинлар, 2020 тонна мойли ўсимликлар, 26 минг 675 тонна полиз, 92 минг тонна картошка, 310 минг 151 тонна сабзавот етиштирилди.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Янгиликлар

Архив