Сариағашда чегарадан гашиш олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Сариағаш туман полиция бўлими ходимлари томонидан «Жибек жоли» назорат-ўтказиш пунктидан наркотик моддалар олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform.

Маълум бўлишича, чегарада Клементина исмли ит гумонланувчини кўрган заҳоти белги берган. Воқеа юзасидан зудлик билан суриштирув ўтказган полиция ходимлари унинг шимининг ўнг чўнтагидан полиетилен пакет ичидан гиёҳванд моддаларга ўхшаш модда борлигини аниқлади.

«Полиция ходимлари томонидан топилган далилий ашёлар мусодара қилиниб, мазкур ҳолат Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 286-моддаси 1-қисми «Муомаладан чиқарилган ёки муомаласи чекланган ашёлар контрабандаси» бўйича қайд этилди. Экспертиза тайинланди. Тергов хулосасига кўра, хорижликдан олинган модда «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган. Ҳозирда гумонланувчи қўлга олиниб, терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда»

, — дейилади Туркистон вилояти полиция департаменти матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги хабарлар