Сариағашда чегарадан 20 минг тенгега одам ўткизиш билан шуғулланганлар ушланди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилояти полицияси ноқонуний миграцияда гумон қилинаётганларни ушлади, деб хабар беради Kazinform.

Келес полициясига маҳаллий аҳолидан хабарнома келган. Хабарномада айтилишича, ҳудуддаги айрим одамлар Ўзбекистондан ноқонуний муҳожирларни чегарадан олиб ўтмоқдалар. Маълумот олиши билан, тажрибали полиция ходимлари ва туман ички ишлар идоралари ходимларидан иборат махсус гуруҳ тузилди. Барча керакли тезкор чоралар кўрилди, етарли маълумот тўпланди. Натижада Келес туманининг икки аҳолиси Ўзбекистон фуқаросин чегарадан ўтқизмоқчи бўлган пайтда ҳибсга олинган.

Гумондорларни тинтув қилиш пайтида полиция чўнтагидан қоғоз пул банкноталарни далил сифатида олиб қўйди. Бундан ташқари, тергов давомида 2 гумонланувчи ушбу хизматлари учун чет эл фуқаросидан 20 минг тенге олганлиги аниқланди. Шу муносабат билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қонунни бузган, 2 гумонланувчига нисбатан судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иккаласи ҳам чегара ҳудудида яшовчи маҳаллий аҳоли бўлиб чиқди. Ушбу факт бўйича ҚР Жиноят кодексининг 394-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ва чегарани ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ҳаракати ЎР Жиноят кодексининг 392-моддаси билан рўйхатдан ўтказилди. Ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ ҳолда, полиция ходимлари гумонланувчилар уюшган жиноятни содир этган деб ишонч билан айта оладилар.

Қонунбузарларнинг ҳар бири ўзига юклатилган вазифаларни бажарди. Улардан бири чегарадан ноқонуний ўтмоқчи бўлган одамларни топди, иккинчиси эса одамни чегарадан яширинча олиб ўтди.


Сўнгги хабарлар