Сариағашда 55 минг гектар яйлов аҳолига берилади

Фото: None
TURKISTAN. Kazinform - Туркистон вилоятининг Сариағаш туманида 55 минг гектарга яқин ер яйлов сифатида фойдаланиш учун аҳолига берилади, деб хабар беради Kazinform.

Сариағаш туманида ер эгаларининг экин майдонлари ғалладан бўшагач, қишлоқ аҳлининг чорва моллари учун яйловга айланади. Бугунги кунда мазкур йўналишда 54 минг 589 гектар ер майдони бўйича меморандум тузилган.

Жорий йилда вилоятдаги 3 минг 219 гектар ер қишлоқ туманларининг қўшимча умумий яйловларига берилди. Шунингдек, йил охиригача 1000 гектарга яқин ер участкаларини умумий фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Айтиш жоизки, тумандаги 71 та аҳоли пунктининг ер тузиш режасига асосан умумий яйлов учун жами 28 минг 262 гектар ер майдони тасдиқланган.

Сўнгги хабарлар