Сариағаш поездида қонун бузган уч нафар тожикистонлик мамлакатдан чиқариб юборилди

None
None
SHÝ. Kazinform – Транспорт полициячилари ҚР миграция қонунчилигини бузган нафар чет эл фуқаросини ушлади, деб хабар беради Kazinform Транспорт полицияси департаментига ҳавола қилиб.

Полициячилар «Мигрант» тезкор-профилактика тадбири доирасида Шу станциясида «Нур-Султан – Сариағаш» йўналишидаги йўловчилар поезди вагонларидан бирида ҳужжатларни текшириш чоғида ҚР миграция қонунчилигини бузган 21-22 ёшлар оралиғидаги уч нафар Тожикистон Республикаси фуқаросини аниқлади.

«Уларга нисбатан ҚР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 517-моддаси 4-қисмига кўра маъмурий протокол тўлдирилди», - дейилган хабарда.

Ҳуқуқбузарлар Шу туман суди қарорига биноан мамлакатдан маъмурий чиқарилди.


Сўнгги хабарлар