Сардоба аварияси: Мақтааралда инфратузилма тизимлари тикланди

None
None
MAQTAARAL. Kazinform - Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманидаги Сардоба аварияси туфайли сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли пунктларига газ тармоқларини ўрнатиш ишлари якунланмоқда. Вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мутахассислари иккита асосий ҳудудда ишламоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишларича, микрораёнда ичимлик суви, канализация, электр, газ, алоқа тармоқларини қуриш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Янги қурилган микрораёнда муҳандислик инфратузилмаси қурилмоқда, Фирдавсий, Ўргебас, Женис ва Жанатурмис аҳоли пунктларида ичимлик суви тизимлари тикланмоқда. Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қарийб 8 км сув тармоқлари тортилган.

24,4 км электр узатиш линиялари қурилиб, 156 дона лампалар ўрнатилди. Электр узатиш линияларининг 95 фоизи қуриб битказилди. Шунингдек, магистрал йўллар ва кўчаларда асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда. Ишларни доимий равишда кузатиб бораётган вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев қурилиш ишларининг барча талабларга мувофиқ бўлишини таъминлашни топширди.

Муаллиф: Айнур Ақбаева
Сўнгги хабарлар