Сардоба аварияси 16 млрд тенге зарар келтирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин Сардоба аварияси давлат бюджетига қанча зарар келтирганлиги ҳақида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

«Ўзбекистондаги сув омбори тўғонининг бузилиши катта моддий зарар келтирди. Натижада, Туркистон вилояти Мақтаарал туманининг 5 та аҳоли пункти зарар кўрди. Моддий зарар кўрганлар 6210 кишини ташкил этди. Уларнинг барчасига ўз вақтида моддий ёрдам кўрсатилди. Янги мактаблар, касалхоналар ва уй-жойлар қурилди, янги муҳандислик инфратузилмалари ўтказилиб, янги йўллар ётқизилди. Фавқулодда ҳодисани бартараф этишга Ҳукумат заҳирасидан 16 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилди», - деди муассаса раҳбари ҳисобот бериш учрашувида.

Вазирнинг таъкидлашича, умуман, кейинги 5 йил давомида фавқулодда ҳодисаларни бартараф этишга 44 млрд тенгедан зиёд маблағ сарф қилиниб, давлат моддий заҳирасидаги 365 та техника фойдаланишга топширилди.


Сўнгги хабарлар