Саноат вазирлиги Қозоғистонда Россиянинг кўмир ортилган вагонлари блоклангани ҳақидаги хабарларни рад этди
20 Июнь 15:01

Саноат вазирлиги Қозоғистонда Россиянинг кўмир ортилган вагонлари блоклангани ҳақидаги хабарларни рад этди

NUR-SULTAN. Kazinform – МДҲ медиа маконида Қозоғистон ўз ҳудудида кўмир ортилган Россиянинг 1700 та вагонларининг тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг расмий баёнотига кўра, бу хабарлар ҳақиқатдан йироқдир, деб хабар беради Kazinform.

«Аслида Қозоғистон ҳудудида Россиянинг кўмир ортилган 1700 та вагони йўқ. Россияда ҳам Қозоғистонга ёки Қозоғистондан кўмир олиб кетилган вагонлар йўқ. Биз Россия темир йўллари билан мунтазам ҳамкорликда ишлаяпмиз, экспорт ва импортда кечикишлар кузатилмаяпти», — деди Қозоғистон ИИРВ Транспорт қўмитаси темир йўл инфратузилмаси ва юк транспорти бошқармаси бошлиғи Сатжан Ўзбеков.

Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Россия транзит вагонларининг блокланиши ҳақидаги ёлғон маълумотни икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини заифлаштириш ва уларни обрўсизлантиришга қаратилган қасддан қилинган ҳаракат деб ҳисоблайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив