Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Саноат сиёсати тўғрисидаги қонун қозоғистонлик тадбиркорларга қандай фойда беради

7 Декабрь 17:12

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йил охиригача Саноат сиёсати тўғрисидаги қонун қабул қилинади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мурожаатномамда 2025 йилгача ишлаб чиқариш саноати экспортини бир ярим баробар, меҳнат унумдорлигини 30 фоизга ошириш вазифасини қўйдим. Бу жуда жиддий мақсадлар, лекин уларга эришиш учун бизда барча имкониятлар мавжуд, барча зарур шароитлар яратилмоқда», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, саноат сиёсати тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш доирасидаги муҳим воқеага айланади.

«Мазкур қонун муҳим вазифалардан бири – саноатлаштириш, маҳаллий қайта ишлаш корхоналарини арзон хомашё билан таъминлашни тизимли равишда ҳал этиш имконини беради. Қонун лойиҳаси, шунингдек, юқори ва ўрта қайта ишлаш босқичларидаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган», - деди Қозоғистон Президенти.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар