Саноат сиёсати тўғрисидаги қонун қабул қилинади – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари такомиллаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг онлайн тарзда ўтказилаётган Қозоғистон машинасозлари VIII форуми иштирокчиларига табрик хатида маълум қилинди.

Мактубни Қозоғистон машинасозлари уюшмаси бошқаруви раиси Меирам Пшембаев ўқиди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳурматли форум иштирокчилари! Сизларни Қозоғистон машинасозларининг VIII форуми очилиши билан табриклайман. Форум ҳукумат ва бизнес ўртасидаги тизимли мулоқотлар, муҳандислик соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш майдонига айланди.

Бу йил аксарият тадбирлар онлайн тарзда ўтказилмоқда. Ушбу форум ҳам онлайн ўтказилади ва унинг доирасида І Халқаро машинасозлик ва металлга ишлов бериш онлайн-кўргазмаси очилди. Пандемия билан боғлиқ бўлган қийин иқтисодий даврга қарамай, маҳаллий муҳандислик бу йил 14%лик яхши ўсишни кўрсатди. Ушбу кўрсаткич бўйича машинасозлик мамлакатнинг барча ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ўринни эгаллайди. Менинг Мурожаатимда диверсификацияланган, технологик жиҳатдан ривожланган иқтисодиётни яратиш, қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баравар ошириш тўғрисида топшириқ берилди», - дейилади Президент табригида.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, давлат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиради ва саноат сиёсати тўғрисида қонун қабул қилади.

«Ишончим комилки, янги шароитда Қозоғистон машинасозлик саноати жадал ривожланиш йўлидан боради. Саноат ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш учун муҳим салоҳиятга эга. Барчангизга самарали меҳнат ва олдингизга қўйилган мақсадларга эришишингизни тилайман!», - деди Президент.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар