Саноат корхоналари 2,8 миллиард тенге харажатларни қоплади – ҚР ИИРВ

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг «ҚазИндустрй» саноат ва экспорт маркази сўнгги 5 йил ичида 224 та ишлаб чиқариш корхонасининг харажатларини қоплади. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Умумий харажатлар 2,8 миллиард тенгени ташкил этди. Машинасозлик, агросаноат мажмуи ва металлургия тармоқлари ишлаб чиқарувчилари энг катта қўллаб-қувватлашга эга бўлди, - деди вазирлик.

Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу рағбатлантириш чораси вазирнинг 2015 йил 9 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган Меҳнат унумдорлигини оширишга ва ҳудудий кластерларни ривожлантиришга қаратилган саноат-инновацион фаолият субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қоидалари доирасида амалга оширилмоқда.

– Натижада мамлакатимиз корхоналари хорижлик мутахассислар ва экспертларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқаришда янги технологияларни ўзлаштирди, ишлаб чиқариш ҳажмини оширди, ишлаб чиқариш циклидаги харажатларни оптималлаштирди, маҳсулот турларини кенгайтирди ва сифатини оширди, шунингдек, ўз ишлаб чиқариш қувватларини, бозордаги позицияларини мустаҳкамлади. 50 дан ортиқ замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди, 200 дан ортиқ янги ишлаб чиқариш линияси ва ускуналари ўрнатилди.

Умуман олганда, давлатдан товон пули олган корхоналар ўтган йиллар давомида ўз фаолиятида ижобий натижаларни кўрсатди. Улар биргаликда ишлаб чиқариш ҳажмини 50 фоиздан кўпроққа оширди, янги турдаги маҳсулотлар пайдо бўлди, ишлаб чиқариш унумдорлиги 63 фоизга, корхоналар даромади икки бараварга, умумий солиқ 3 баробарга ошди», — дейилади ҚР ИИРВ хабарида.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида фаолият юритаётган барча корхоналар давлат имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин, - дея қўшимча қилди вазирлик.


Сўнгги хабарлар