Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 3,8 фоизга ошди - ҚР Молия вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев 2021 йилги республика бюджети ижроси коронавирус пандемиясининг салбий таъсирига қарамай остида амалга оширилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Шунга қарамай, 2020 йилга нисбатан тадбиркорлик фаоллигида тикланиш кузатилди. Ўтган йили ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4 фоизни ташкил этди», — деди Ерулан Жамаубаев 2021 йилги республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни парламент ялпи мажлисида кўриб чиқиш чоғида.

Агентлик маълумотларига кўра, ишбилармонлик фаоллигининг жонланишининг асосий омиллари қуйидагилар бўлди: хизмат кўрсатиш соҳасининг жадал ўсиши; экспортнинг юқори ўсиш суръатлари ҳисобига савдо балансини мустаҳкамлаш; ноишлаб чиқариш тармоқларида юқори инвестицион фаоллик.

Иқтисодиётнинг барча базавий тармоқларида ижобий натижага эришилди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,8 фоизга, қурилиш саноатида 7,6 фоизга, транспорт ва савдода мос равишда 3,6 ва 9,2 фоизга ўсди.

«Глобал пандемиядан сўнг талабнинг тикланиши, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларининг узилиши фонида ҳамма жойда товарлар ва хизматлар нархининг ошиши кузатилди», — дея қўшимча қилди Ерулан Жамаубаев.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, 2021 йил якунига кўра инфляция даражаси 8,4 фоизни ташкил этди.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар