Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси юртига қайтарилди
7 Декабрь 18:15

Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси юртига қайтарилди

TASHKENT. Kazinform - Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига сурхондарёлик Б.А. Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Kazinform ЎР Ташқи миграцияси агентлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ушбу мурожаат ваколатхона ходимлари томонидан ўрганилганда, фуқаро Б.А. 2021 йилнинг июл ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Россия Федерациясига боргани, кредит ташкилотидан қарздорлиги мавжудлиги, тиббий кўрикдан ўтаётганда ўпка сили касаллиги аниқлангани маълум бўлди.

Шу сабабли унга патент расмийлаштириш рад этилгач, у молиявий мураккаб аҳволда қолган.

Б.А.нинг саломатлиги оғирлашгани, меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли 6 декабр куни Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида авиачипта олиб берилиб, Ўзбекистонга қайтарилди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив