Санитария талабларига риоя этилиши устидан мониторингни давом эттириш керак – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Ҳукуматга мамлакатда санитария талабларига риоя этилиши устидан мониторингни давом эттириш бўйича топшириқ берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Умумий эпидемиологик вазият барқарор. Касалхоналарда юқумли касалликлар улуши - 30%, интенсив терапияда эса 27% ни ташкил қилади. «Қизил зонада иккита вилоят – Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари, 5 та ҳудуд сариқ зонада, 10 та вилоят яшил зонада қолмоқда», — деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, бир қатор Европа давлатларида коронавирус инфекциясининг тарқалиши давом этмоқда.

«Шунинг учун, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини ва мониторинг гуруҳлари томонидан назорат қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилиши керак», — деди Aсқар Мамин.

Бош вазир, шунингдек, Pfizer вакцинасини пуллик бозор сегментида ишга тушириш таклифини қўллаб-қувватлади.

«Ҳудудларга Pfizer вакцинаси юборилди. Шунингдек, мен вакцинани бозор сегментига олиб чиқиш таклифини қўллаб-қувватлайман, токи одамлар ўзларига керакли ваксинани ҳақ евазига олиш имконияти пайдо бўлсин. Ташиш ва сақлаш вақтида вакциналарни сақлаш режимига алоҳида эътибор берилиши керак. Шу муносабат билан ахборот-тушунтириш ишларини олиб боришингизни, қайта эмлаш тамойилларига амал қилишингизни сўрайман», деди Aсқар Мамин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар