Санитария талабларига эътибор бермаслик касалликнинг кучайишига олиб келади – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Санитария талабларига эътибор бермаслик касаллик кўпайишига олиб келишини одамлар тушуниши керак. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатнинг барча ҳудудларида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг кескин ошгани кузатилмоқда. Йил бошидан буён инфекция даражаси 21 баробар ошди. Фақат Туркистон вилояти «сариқ зона»да, қолган барча вилоятлар эса «қизил зона»да. Вируснинг бир суткада энг кўп тарқалиши Нур-Султан, Алмати шаҳри , Қарағанди ва Атирау вилоятларида қайд этилган. Биз шундай вазият бўлишини кутгандик, асосийси барча ҳудудларда эпидемиологик вазиятни қаттиқ назоратда тутишдир», — деди Бош вазир.

Унга кўра, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси ҳудудларда қўшимча чеклов чораларини кўрган.

Улар аниқ бажарилиши керак.

«Ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби асосий эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилиш керак. Одамлар санитария-гигиена қоидаларига бепарволик билан ёндашиши касалликнинг янада кучайишига олиб келишини тушунишлари керак. Шу боис мониторинг гуруҳлари фаолиятини янада кучайтириш зарур. Вирус тарқалишини камайтириш учун беморларни ўз вақтида изоляция қилиш ва одамларнинг ҳаддан ташқари тўпланишига йўл қўймаслик зарур», — деди Бош вазир.

Шу муносабат билан у Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга шифохоналарда қўшимча ўринларни тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

«ПЗР тестлари оз бўлган ҳудудларда уларнинг сонини кўпайтириш зарур. Айниқса, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай ва Туркистон вилоятларида тест синовлари кам учрайди. Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарларида, Атирау, Туркистон, Алмати, Қизилўрда ва Манғистау вилоятларида қайта эмлаш кўрсаткичи яхшилангани йўқ. Демак, бу масалага ҳокимлар тўғри қарамаяпти. Шу боис мазкур вилоятлар бу ишни жадаллаштиришлари керак», - деди Алихан Смаилов.


Муаллиф:Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар