Samsung Қозоғистонда IТ-мутахассисларини тайёрлашда иштирок этади

None
ASTANA. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Samsung Eleсtronics компанияси президенти Ин Йонг Ри IТ-мутахассисларини тайёрлаш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқди, дея хабар беради Кazinform.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қасим-Жомарт Тоқаев «Digital Bridge» халқаро технологик форумида иштирок этди.


Тадбирда Бош вазир, давлат органлари, бизнес тузилмалари раҳбарлари, маҳаллий ва халқаро экспертлар қатнашди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон янги технологиялар соҳасида етакчи ўйинчига айланиш ниятида эканини айтди.

«Қозоғистон янги технологиялар, крипто-экотизим, шунингдек, тартибга солинадиган ва очиқ рақамли қазиб олиш соҳаларида етакчи ўйинчига айланиш ниятида», — деди ҚР Президенти «Digital Bridge 2022» халқаро технология форуми давомида.

Давлат раҳбари «Астана» халқаро молия маркази сайтида махсус пилот лойиҳа доирасида криптовалютани конвертация қилиш ишлари олиб борилаётганини айтди.

Фото: t.mе/bort_01


Сўнгги хабарлар