«Самруқ-Қазна» ҳар йили «Қозоғистон халқи» жамғармасига маблағ ажратади - Ҳукумат қарори

Фото:
ASTANA. Kazinform – «Самруқ-Қазна» АЖ ҳар йили «Қозоғистон халқи» жамоат фондига соф даромадининг камида 7 фоизини ўтказади. Маблағларни тақсимлаш тартибини тартибга солувчи қоидалар Ҳукумат қарори билан тасдиқланди, дея хабар беради Kazinform.

Қарорга кўра, «Қозоғистон халқи» жамғармасига ўтказилган маблағлар белгиланган мақсадга йўналтирилиши керак. Айтиш жоизки, бугунги кунда жамғарма томонидан тиббиёт, таълим, спорт, маданият, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш каби олти йўналишда 25 дан ортиқ хайрия дастури амалга оширилмоқда.

Хусусан, беморларни дори-дармон, ногиронлиги бўлган ёшлар ва болаларни инновацион протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш, қишлоқда бошланғич мактаблар, эрта тиббий ёрдам марказлари, аутизмли болалар марказларини ташкил этиш, тиббиёт ташкилотларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, қишлоқ мактаблари битирувчилари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб ўқувчилар учун таълим грантлари дастурлари тақдим этилади.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар