Самбо: 2025 йилги жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Самбо бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 8 июнь куни Қозоғистон пойтахтида ўтказилган Осиё-Океания самбо уюшмасининг навбатдаги конгрессида эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Конгрессда ташкилотга аъзо миллий федерация ва ассоциация вакиллари иштирок этиб, самбо спорт тури ривожи, Осиё қитъаси мамлакатларида ушбу спорт турининг оммалашиш жараёнларини муҳокама қилди. Йиғилиш давомида бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Конгресс кун тартибидан жой олган самбо бўйича 2025 йилги Осиё ва Океания чемпионати мезбонини аниқлаш масаласида даъвогарлар орасида Тошкент шаҳрининг қўли баланд келди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов конгрессда икки йилдан кейин бўладиган чемпионатга тайёргарлик масаласида ўз фикрларини билдирди.

Сўнгги хабарлар