Самарқанддан 2000 йил аввал ишланган қозон топилди

None
ТASHKENT. Кazinform – Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ходимлари ноёб ашё – икки минг йиллик тарихга эга бронза қозон топди, деб хабар беради Кazinform мухбири Ўзбекистон Маданий мерос агентлигига таяниб.

Музей коллекциясини бойитиш мақсадида Самарқанд вилоятига экспедиция чоғида топилган.

Олимларнинг фикрича, баландлиги 37 см, диаметри 52 см бўлган бронза идиш сак қабилаларига мансуб бўлиб, милоддан аввалги II-I асрларга тегишли.

1993 йилда Самарқанд шаҳар Пойариқ туманида яшовчи Анвар Шоғдоров ариқ қазиш чоғида уй-рўзғор буюмларини топиб олади. Объектни топиб олган фуқаро бу ноёб артефакт эканлигини билмаган ва ундан аралаш ем тайёрлашда фойдаланган.

Маданий мерос агентлиги маълумотларига кўра, Қўшработ туманидаги Қароқчи тоғи ёнбағирлари ва Пойариқ туманидаги Кўктепа археологик ёдгорлиги ҳудудидан ҳам саклар даврига оид бронза қозонлар топилган. Қадим замонларда улар суюқ маҳсулотлар учун ҳам, спиртли ичимликлар тайёрлаш учун ҳам ишлатилган. Улардан гўшт пишириш, диний маросимлар ва қурбонлик қилиш учун ишлатилганлиги ҳақида ҳам фикрлар мавжуд.

Фото: madaniymeros.uz

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар