Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Самарқандда Қозоғистон капитали иштирокида 18 та корхона ишлаяпти

4 Декабрь 13:22

TASHKENT. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ўзбекистоннинг энг яқин иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Самарқанд вилоятида ҚР тадбиркорлари билан биргаликда, улар сармоясида асосида ҳар йили бир неча лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси маълум қилишича, айни пайтда Самарқандда Қозоғистон компаниялари капитали иштирокида 14 та қўшма ҳамда 4 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.

Таъкидланишича, Қўшработ туманидаги «OSPAN - KAR INVEST» хорижий корхонасида пойабзал ишлаб чиқарилаётган бўлса, Паст Дарғом туманидаги «PET OIL» корхонасида нефть маҳсулотлари тайёрланмоқда. Оқдарё туманида қозоғистонлик ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган «MEGANUT FOOD DRIED FRUITS IMPORT-EXSPORT TRADING LTD» масъулияти чекланган жамияти мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланмоқда.

2019-2020 йилларда вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Қозоғистон Республикасидан 786,6 минг доллар миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Жорий йилнинг биринчи ярмида Булунғур туманида «FOZIL MINGCHINOR TOMORQA XIZMATI» масъулияти чекланган жамияти томонидан чорвачиликни ташкил этиш лойиҳаси учун Қозоғистондан 13,6 минг долларлик инвестиция киритилди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар