Самарқандда «International Travel Bazaar 2023» туризм форуми ўтказилади

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Жорий йил 10-11 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида ЎР Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида «International Travel Bazaar 2023» Самарқанд туризм форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Мазкур форум Марказий Осиёда саёҳат тажрибасини шакллантирувчилар ва туризм хизматларини сотувчилар учун йил тадбири ҳисобланиб, ривожланиш, ҳамкорлик ва янги ечимларни излашга қаратилган.

ЎР Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, форум туризм соҳаси мутахассислари учун яратилган платформа бўлиб, унда 9 давлатдан 40 нафар маърузачи иштирок этади.

Шунингдек, форумда туроператорлар ва гидлар, реставраторлар, меҳмонхоначилар ва туризм билан боғлиқ корхоналар, ижодий индустрия ва давлат сектори вакиллари каби 200 нафардан ортиқ иштирокчилар билан саёҳат тенденциялари мавзусида суҳбатлар ташкил этилади.

Сўнгги хабарлар