Самарқандда ҳар икки йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум бўлиб ўтади

None
None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Самарқандда ҳар икки йилда бир марта Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига таяниб.

ЎР Президенти Ш.Мирзиеёв «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси; Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»; Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва қарорларини кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида топшириладиган «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш; ҳар икки йилда юқори савияда ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ва фахрий меҳмонлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Таъкидлаш жоиз, Фармонга биноан, эндиликда Марказ ходимларининг лавозим маошига фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.
Сўнгги хабарлар