Валюталар курси:
    usd/kzt 433.3 eur/kzt 464.19

    rub/kzt 6.48 cny/kzt 64.56
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Самарқанд халқаро аэропорти бугундан ўз ишини бошлади

10 Декабрь 13:22

TASHKENT. Kazinform – Самарқанд халқаро аэропорти 10 декабрдан минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди, деб хабар беради Kazinform.

Айни пайтда янги аэродром мажмуаси қурилиши тўлиқ якунланди, унинг таркибида узунлиги 3 105 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, янги такси йўлаклари ва 24 та самолёт стендлари учун перрон мавжуд.

Шунингдек, аэродром мажмуасида ICAOнинг иккинчи тоифасига мос келадиган замонавий энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускуналари ва қўниш тизими ўрнатилган. Аэропорт мажмуаси қурилиши давом этмоқда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар