+7 (701) 759 90 19
USD 414.13 EUR 451.40
RUB 5.80 CNY 58.03
Янгиликлар

Самара – Чимкент трассасида қолиб кетган ўзбекистонликлар қутқарилди

11 Февраль 17:00
Баҳам кўринг:
Самара – Чимкент трассасида қолиб кетган ўзбекистонликлар қутқарилди

AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбеда полициячилар ва фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари Самара – Чимкент трассасида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун тонгги 7:00 чамасида Ақтўбе вилояти, Айтеке би тумани, Белқопа овули яқинида Самара – Чимкент трассасида микроавтобус бузилиб тўхтаб қолган.

«Автобусда 21 нафар одам бўлган. Шундан икки нафари аёллар. Уларнинг ҳаммаси Чимкентдан йўлга чиқиб, Москвага бораётганлардир. Ҳаммаси – Ўзбекистон фуқаролари. Полиция ва фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари уларни Қарабутақ овулидаги кэмпингга элтиб қўйишди», - деди вилоят ПД матбуот хизмати бошлиғи Ерболат Сарқулов.

Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив