Сальвадорда стадионга кираверишдаги тиқилинчда 12 киши ҳалок бўлди

None
Фото: Getty Images
SAN-SALVADOR. Kazinform – Сальвадор пойтахти Сан-Сальвадордаги футбол стадиони кираверишида юзага келган тиқилинчда 12 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди расмийлар. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.

Ҳодиса Cuscatlán стадионида маҳаллий Alianza жамоаси ва Санта Ананинг Fas жамоаси ўртасидаги ўйин вақтида содир бўлган. Ўйин вақтинчалик тўхтатилди.

Президент Найиб Букеле бундай воқеа ҳеч қачон содир бўлмаганини айтди ва «тўлиқ тергов» бошланганини маълум қилди.

Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар орасида етти эркак ва икки аёл бўлган. Уларнинг барчаси 18 ёшдан ошган.

Хабар берилганидек, ҳодиса стадионга кириш дарвозалари ёпилганидан сўнг кўплаб мухлислар киришга ҳаракат қилганда содир бўлган.

Расмийлар айрим мухлисларга сохта чипталар сотилган деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан тергов ҳаракатлари бошланди.

Расмийлар, шунингдек, 90 нафар жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Улар орасида болалар ҳам бор.

Сальвадор фуқаролик мудофааси вакили Луис Алонсо Амайянинг сўзларига кўра, 500 га яқин одамга тиббий ёрдам кўрсатилди, уларнинг кўплари касалхонага ётқизилди.


Сўнгги хабарлар