Садыр Жапаров расмий равишда Қирғизистон президенти лавозимига киришди

None
None
BİSHKEK. Kazinform – Бугун инаугурация маросимида Садыр Жапаров қасамёд қилди. Сўнгра Қирғизистон Марказий сайлов қўмитаси раиси Нуржан Шайлдабекова Садыр Жапаровга президентлик гувоҳномасини, кўкрак нишони ва штандартни топширди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

Шундай қилиб, Садыр Жапаров расмий равишда президент сифатида иш бошлади.

Расмий маросимда мингдан зиёд меҳмон иштирок этди. Тадбирда мамлакатнинг таниқли арбоблари, Жогорку Кенеш аъзолари, экс-президентлар, парламентнинг собиқ спикерлари, собиқ бош вазирлари, Қирғизистон конфессиялари раҳбарлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, оқсоқоллар ва оддий фуқаролар иштирок этдилар.
Тантанали маросимга Жапаровнинг сўнгги сайловлардаги рақиблари ҳам таклиф қилинган.




Сўнгги хабарлар