-
21.04.2021 17:23
Сўзоқ тумани қачон табиий газ билан тўлиқ таъминланади

TÚRKİSTAN. Kazinform - Туркистон вилояти Сўзоқ туманининг маркази бўлган Шолаққорған қишлоғи 1-2 йил ичида табиий газ билан таъминланади, дея хабар беради Kazinform.
Ҳудудий коммуникациялар хизматининг маълумотларига кўра, ўтган йили Туркистон вилоятининг Сўзоқ туманини табиий газ билан таъминлаш учун 100 миллион танга ажратилган ва Жанатасдан Шолаққорған посёлкасига қадар магистрал газ қувури ва газ станцияси қурилиши бошланган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2020 йилда 2,6 миллиард танг ажратилган ва қурилиш ишлари давом этмоқда. Ҳозирги вақтда «Stroygaz Company» МЧЖ ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ газ билан таъминлаш ишларини амалга оширмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 110 миллион тенге. Газ қувурининг узунлиги 43 809 километрни ташкил этади.
Бундан ташқари, жорий йилда Шолаққорған қишлоғининг ички тармоқларини жиҳозлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди ва молиялаштириш учун вилоят бюджетига таклиф киритилди.
«Яқин келажакда давлат харидлари бўйича тендер эълон қилинади ва қонунга мувофиқ тегишли ишлар амалга оширилади. Ушбу лойиҳанинг қиймати 3 миллиард 560 миллион тангани ташкил этади. Газ қувурининг узунлиги
- Қозоғистонда 2025 йилга қадар овул жойларда 24 миллион квадрат метр уй-жой қурилади
- Қозоғистонда овулларда 315 янги мактаб қурилади
- Алматида «Нурли жер» дастури асосида бир йилда беш мингдан ортиқ хонадон қурилди
- Туркистон шаҳри уч йўналишда ривожланмоқда
-
Туркистоннинг озиқ-овқат камари тўлиқ қувватга киради
-
Қозоғистонда 27 минг км маҳаллий йўллар таъмирланади