Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонда 6 марта 8 баллгача зилзила содир бўлган

None
ТASHKENT. UzА – Кazinform – Кейинги 10 йилда Ўзбекистонда республика бўйлаб 6 марта 6-8 баллгача зилзила содир бўлиб, иқтисодий зарар 84 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра Ўрта ер денгизи-Осиё сейсмик зонасида жойлашган. Шунинг учун республика ва унинг чегарадош ҳудудларида зилзилалар тез-тез содир бўлади.

1900 йилдан ҳозирги кунгача мамлакат ҳудудида 60 дан ортиқ кучли ва вайронкор (5 дан ортиқ) зилзилалар содир бўлган.

Кейинги 10 йил давомида республикада 6 марта 6-8 балли зилзила содир бўлиб, уларнинг оқибатида жабрланганлар сони 16 нафар, жароҳатланганлар сони 54 нафар, иқтисодий зарар 84 миллиард сўмни ташкил қилди.

Улардан энг кучлилари: Кон зилзиласи - 2011 йил (8 балл), Туябўғиз зилзиласи - 2013 йил (7 балл), Маржонбулоқ зилзиласи - 2013 йил (8 балл), Китоб ва Бахмал зилзиласи - 2016-2017 йил (7 балл), Бойсун зилзиласи - 2022 йил ( 6 балл).

2023 йил 1 январдан бугунги кунга қадар Республика Сейсмологик мониторинг маркази томонидан Ўзбекистон ва унинг чегарадош ҳудудларида 250 дан ортиқ (М= 2,8-6,8) зилзила қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва бошқа шаҳарларда кучли зилзила содир бўлган эди.


Сўнгги хабарлар