Сўнгги икки ҳафта ичида Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш даражаси 28 фоизга камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда сўнгги икки ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш 28 фоизга камайди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой Ҳукумат йиғилишида ушбу статистик маълумотларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дунёда 267 миллиондан ортиқ КВИ ҳолатлари қайд этилган, кунига 500 мингдан ортиқ ҳолат рўйхатга олинмоқда. 5 миллиондан ортиқ одам вафот этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа ҳудуди маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида 54 давлатдан 25 тасида касалланиш ҳолатлари кўпайган.

Сўнгги 14 кун ичида энг юқори ўсиш Францияда кузатилди. Касаллик -154 , Португалияда - 80, Швецияда - 60, Италияда - 50 фоиздан кўпроққа ошган», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда сўнгги икки ҳафта ичида касалланиш 28 фоизга камайди.

«Жаҳон рейтингида Қозоғистон 1 миллион кишига тўғри келадиган касалланиш даражаси бўйича 108-ўринни, ўлим даражаси бўйича эса 222 мамлакат ичида 102-ўринни эгаллади.

Юқумли касалхоналардаги ўрин-жойлар - 24%, реанимацияда ўрин-жойлар 21% банд.

Беморлар сонининг пасайиш тенденцияси мавжуд. Охирги уч ойда беморлар сони 3,7 баробарга – 84 268 нафардан 22 353 нафарга қисқарди», — деди Соғлиқни сақлаш вазири.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар