Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 89 киши коронавирус юқтирди

None
ASTANA. Kazinform – 29 сентябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекцияси 89 кишида ПЗР таҳлиллари билан тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг Telegram-каналига таяниб.

Коронавирус билан касалланган беморлар:

Астана шаҳрида - 18,

Алмати шаҳрида - 11,

Чимкент шаҳрида - 1,

Ақмола вилоятида - 15,

Ақтўбе вилоятида - 2,

Алмати вилоятида - 2,

Атирау вилоятида - 1,

Шарқий Қозоғистон вилоятида - 1,

Ғарбий Қозоғистон вилоятида - 5,

Қарағанди вилоятида - 8,

Улитау вилоятида - 1,

Қостанай вилоятида - 7,

Павлодар вилоятида - 1,

Шимолий Қозоғистон вилоятида - 10,

Туркистон вилоятида - 3.

Умуман олганда, Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1 393 557 нафарга етди.

Шунингдек, кеча 127 киши коронавирусдан соғайиб чиқди. COVID-19 инфекциясидан даволанганлар сони 1 378 657 нафарни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар