Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 84 киши коронавирусга чалинди

None
ASTANA. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 84 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

31 март ҳолатига кўра, 1750 киши коронавирус инфекциясидан (1572 КВИ+ ва 178 КВИ-) даволанмоқда. Улардан: 166 нафар бемор шифохоналарда, 1584 нафар бемор амбулатория даражасида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: 4 нафар бемор оғир аҳволда, 2 нафар бемор ўта оғир аҳволда, 2 нафар бемор нафас олиш аппаратига уланган.


Сўнгги хабарлар