Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 58 киши коронавирусга чалинган

Фото:
ASTANA. Kazinform – 13 октябр ҳолатига кўра, 1075 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда (-933+ ва 142 КВИ-), дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Коронавирус юқтирган 106 нафар бемор шифохоналарда, 969 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: 4 киши оғир аҳволда, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 2 нафар бемор ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.

Шунингдек, 13 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини - 10 838 699 киши, II компонентини - 10 598 498 киши олган. Ревакцинациядан - 5 570 033 киши ўтди.


Сўнгги хабарлар