Сўнгги 3 йилда Қозоғистонда волонтёрлар сони 4 баробар ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда кўнгиллилар ва хайрия ташкилотлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform.
«Бугунги кунда Қозоғистонда кўнгиллилар ҳаракатини тизимли равишда қўллаб-қувватлаш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, кўнгиллиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳимдир. Ҳозиргача кўрилган чора-тадбирлар туфайли сўнгги 3 йилда Қозоғистонда фаол кўнгиллилар сони 4 баробар, кўнгилли ташкилотлар сони эса 3 баробар ошди. Амалга оширилаётган лойиҳалар кўлами ошди. Кўнгиллилар учун ягона ахборот платформаси мавжуд»

, — деди ҚР Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев Нур-Султанда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё кўнгиллилари форуми чоғида.



Сенат спикерининг таъкидлашича, Парламент мамлакатда волонтерлар ҳаракатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.

«Ўтган сессияда биз Қозоғистон Республикасида волонтерлик фаолиятини ривожлантириш бўйича қонунга ўзгартиришлар киритдик ва қабул қилдик. Қонунга киритилган ўзгартиришлар қозоғистонликларни хайрли ишларга ундаш ва кўнгиллилар ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган. Шунингдек, қонун ҳужжатларига давлат хизматига киришда ихтиёрий меҳнатни ҳисобга олиш тўғрисидаги низом киритилди. Бундан ташқари, кўнгиллиларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тадбири ўтказилди. Шу билан бирга, коммунал мулкни кўнгиллилар ташкилотларига ишончли бошқарувга ўтказиш тўғрисидаги қоида ҳам бор»

, - деди Маулен Ашимбаев.




Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Қозоғистонда 1-чи Марказий Осиё кўнгиллилари форуми бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар