Сўнгги 10 йилда Қозоғистонда ижтимоий объектларда электр энергияси истеъмоли 25 фоизга камайган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Охирги 10 йилда давлат идоралари энергияни тежаш ҳисобига 188 миллион тенгени тежаб қолдиришди. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Энергия самарадорлиги дастури Қозоғистонда бир неча йил аввал бошланганди. Бугун биз ушбу дастурни якунлаш бўйича якуний конференцияни ўтказмоқдамиз. Мазкур дастур доирасида давлат идораларидаги оддий электр лампочкаларини энергия тежовчи турдаги лампаларга алмаштириш лойиҳаси ишга туширилди. Бу аввалига катта ваҳима қўзғатди ва кўплаб муассасалар қисқа вақт ичида бутун чироқни алмаштиришга қарши чиқди. Ҳозир эса биз давлат идораларида оддий лампаларни топа олмаслигимиз мумкин»

, - деди Марат Қарабаев.

Унга кўра, дастурни амалга ошириш жараёнида энергетика аудити билан боғлиқ 1,5 мингта чора-тадбирлар амалга оширилган.



«Бир пайтлар Жаҳон банки 20 миллион тенге грант ажратганди. Маблағлар 96 та ижтимоий объект, жумладан, мактаб ва болалар боғчаларининг энергия тизимларини текширишга сарфланди. Шу тариқа, мазкур объектларда энергия истеъмоли ҳажми 25 фоизга камайтирилиб, 188 миллион тенге маблағ тежалди. Бу бюджетни тежашнинг бир мисоли. Асосий кўрсаткичларга келсак, 2012 йилдан буён мамлакат ялпи ички маҳсулотининг энергия сиғими 11 фоизга камайди»

, — деди вазир ўринбосари.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар