Руслан Желдибай ҚР Президентининг бу йилги хорижга илк ташрифи қандай ўтганини айтиб берди

None
ASTANA. Kazinfrom – Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, сармояларни жалб қилиш, иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифидан асосий мақсад. Бу ҳақда ҚР Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котиби Руслан Желдибай Facebookда ёзди.

«Қозоғистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи жорий йилдаги илк хориж ташрифидир. Иш тартиби муҳим воқеаларга бой. Асосий мақсад – товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, сармояларни жалб этиш, иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш.

Аввал хабар қилинганидек, Давлат раҳбари «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» саммитининг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, инвесторларни Қозоғистонда «яшил» лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга таклиф қилди.

Қ.Тоқаев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан ҳам музокаралар ўтказди.

«Қозоғистон ва БАА ўртасида мустаҳкам ишонч мавжуд. Учрашувда 9 та шартнома имзоланди. Амирликлар мамлакатимизга 3 миллиард доллар сармоя киритди. 2022 йилда товар айланмаси 600 миллион долларга етди. Бироқ Давлат раҳбари бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш зарурлигини айтди.

Президент Амирликларнинг бир қатор йирик тадбиркорларини ҳам қабул қилди. Улар орасида First Abu Dhabi Bank, Abu Dhabi Ports Group ва Masdar компанияларининг раҳбарлари бор.

Компаниялар мамлакатимизда турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга сармоя киритишга тайёр. Масалан, Masdar компанияси Туркистон ва Жамбил вилоятларида 1 ГВт қувватга эга шамол электр станциясини қуради. Abu Dhabi Ports Group эса Каспий денгизи ва унинг атрофида транспорт ва логистика лойиҳаларини амалга оширади.

Бундан ташқари, кўплаб бошқа келишувлар мавжуд. БАА мамлакатимиздан 336 миллион долларга 100 турдаги товар сотиб олишга тайёр. Қозоғистон ва Амирликлар ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳалар етарли. Phoenix Global компанияси Алмати вилоятида экструдировка қилинган аралаш озуқа ишлаб чиқарувчи завод (нархи: 23 миллион доллар) қурилишини якунламоқда. Шу билан бирга 1000 гектар майдонда мевали боғлар барпо этади (нархи 76 миллион доллар)», - деб ёзди Давлат раҳбарининг матбуот котиби.

Бундан ташқари, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Қозоғистонда шакар заводи ва шамол электр станциясини қуриш, «яшил» энергия бўйича корхона ташкил этиш, умумий қиймати қарийб 5 млрд доллар бўлган инвестиция платформасини жорий этиш режалаштирилган.

«Президент бу лойиҳалар Қозоғистон иқтисодиётининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатишини айтди. Шунингдек, барча йирик қўшма лойиҳа ва ташаббусларни шахсан ўзи назорат қилишини маълум қилди.

Қозоғистонга хорижий инвесторларни таклиф этиш, иқтисодиётимиз салоҳиятини ошириш - Президентнинг хорижий ташрифларининг устувор йўналишидир.

Давлат раҳбари БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга меҳмондўстлик ва мазмунли музокаралар учун миннатдорлик билдирди», — дейилади Руслан Желдибайнинг хабарида.

Фото: facebook.com/ruslan.zheldibay

Сўнгги хабарлар