Руминия Қозоғистонга Европага чиқиши учун Қора денгиз йўлларини очишга тайёр

None
ASTANA. Kazinform – Руминия парламенти аъзоси Борис Волосатий Руминия иқтисодиёти ва умуман Европа учун Қозоғистон бозори катта салоҳиятга эгалигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Руминия учун Қозоғистон қизиқарли ҳамкор ва Қора денгиздаги портларимиз Қозоғистон учун Европа бозорига кириш эшиги бўлиши мумкин. Руминия ва Европа иқтисодиётлари Қозоғистон бозорига қизиқиш билдирмоқда», — деди у Астанадаги Халқаро кузатувчиларга кўмаклашиш марказида ўтказилган матбуот анжумани чоғида.

Борис Волосатий Қозоғистон пойтахтига Парламент Мажилиси ва маслиҳатлар депутатларининг навбатдан ташқари сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун келди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қозоғистон демократик дунё сари муҳим қадам ташламоқда ва тараққий этган дунёда ўз ўрнини топган.

«Сайловга тайёргарлик жуда жиддий кечди. Сайлов участкаларида ишлайдиган ва менинг барча саволларимга, баъзан мураккаб саволларимга жавоб беришга қодир бўлган одамларнинг малакасини алоҳида қайд этаман«, - дея қўшимча қилди Борис Волосатий.

Муаллиф: Анеля Қасимова


Сўнгги хабарлар