Ўрта бизнес Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноатининг ўсиш драйверига айланиши керак – ҚР Бош вазири

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг ўрта бизнес вакиллари билан ўтказган учрашувида ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришга доир кенг кўламли масалалар муҳокама этилди, деб хабар беради Kazinform.

Йиғилишда Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарлари тадбиркорлари, «Атамекен» МТП, шунингдек, вазирлар, ҳоким ўринбосарлари ва тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашга масъул квазидавлат сектор раҳбарлари иштирок этди.

Март ойида VIII сайланган Парламентнинг биринчи сессиясининг очилишида Давлат раҳбари мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш масъулиятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорларнинг «янги тўлқини»га эҳтиёж борлигини таъкидлади.

«Ўрта бизнесдан умидимиз катта. У рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, кенг кўламли хизматлар кўрсатувчи қайта ишлаш соҳасининг ҳаракатлантирувчи кучи ва драйверига айланиши керак», - деди Алихан Смаилов.

Учрашув давомида иштирокчилар томонидан:

- молиялаштириш мавжудлигини таъминлаш;

- ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;

- импорт ўрнини босиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш;

- давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш;

- давлат хариди, солиққа тортиш, сертификатлаштириш;

- индустрия зоналари ва саноат паркларини ривожлантириш;

- инновацияларни жорий этиш;

- экспорт;

- иш ўринлари яратиш, кадрлар тайёрлаш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Бош вазир давлат идораларига ишбилармон доиралар билан биргаликда кўтарилган барча масалаларнинг ечимини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилишини айтди.


Сўнгги хабарлар