+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Роза Бағланованинг 1942 йили Ўзбек филармонияси билан бирга фронтда тушган сурати эълон қилинди

17 Май 18:24
Баҳам кўринг:
Роза Бағланованинг 1942 йили Ўзбек филармонияси билан бирга фронтда тушган сурати эълон қилинди

TASHKENT. Kazinform – Камолиддин Беҳзод номидаги Ўзбекистон бадиий академиясининг 1997-2000 йиллардаги президенти, 2011-2013 йиллардаги Ўзбекистон республикаси Маданият вазири, 2017 йилдан буён Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий хотира мажмуаси раисининг ўринбосари вазифасини бажараётган академик Турсунали Қўзиев Facebook саҳифасида Ўздавфилармонияси аёллар ансамблининг фронтдаги суратини эълон қилди. Суратда қозоқ халқининг бетакрор қўшиқчиси, СССР халқ артисти Роза Бағланова биринчи қаторда ўтирибди, деб хабар беради Kazinform мухбири Tursunali Kuziev саҳифасига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарасини вақтинча ёпди Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш даражаси бирдан ошгани қайд этилмоқда Абдуқодир Тошқулов: Ўзбекистон Марказий Осиё ягона таълим маконидан манфаатдор

Т. Қўзиевнинг таъкидлашича, суратнинг ортида «Шимоли-Ғарбий фронт, Валдай-Торжок райони, 1942 йил, октябрь» деган ёзув мавжуд. Шунингдек, суратдагиларнинг исми шарифлари ёзилган.

«Ўздавфилармонияси аёллар ансамбли фронтда авиаалоқа командири, полковник Токарев Борис Кузьмич, авиаалоқа комиссари, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Таряник билан бирга» деган ёзув гўё барча тафсилотларни баён этиб тургандек.

1-қатор, чапдан ўнгга:

-Роза Бағланова;

-Раима Ҳакимова;

-Муқаддас Изамова;

-Хадича Ҳакимова;

-Ғани Аъзамов.

2-қатор:

-Габриэльян Сурен Никитович;

-Қиммат Борухова;

-Розия Каримова;

-Токарев Борис Кузьмич;

-Римма Ерматова;

-Таряник;

-Исахар Акилов;

-Мураббий Қосимов.

3-қатор;

-Кино-оператор Фролов;

-Руқия Аюшева;

-Фахриддин Содиқов;

-Гавҳар Рахимова.

-2 та учувчи;

-Ҳабиб Рахмонов;

-Бобораим Мирзаев;

-Миновар Сафиевич Бурнаш;

-солдат;

-Барот Бойматов.

Суратдаги Григорий Аверьянович Таряник (1913-1979) гвардия полковниги, Шимоли-Ғарбий фронтнинг 260-яқиндан бомбалайдиган авиаполки комиссары, 4- гвардия бомбаловчи авиация Борисов дивизиясини бошқарган.

Роза Бағланова (1922-2011) – урушдан сўнг Ўзбекистондан элга қайтган. Қозоғистоннинг (1955) ва собиқ СССР халқ артисти (1967), Халқ қаҳромони (1996).

Қардош халқ вакили эълон қилган бу сурат Роза Бағланова ҳаётини ўрганувчилар учун бебаҳо ёдгорликдир.


Муаллиф: Бекобод Узоқов.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив