Россиянинг «Урал» мотоцикли энди Қозоғистонда ишлаб чиқарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Россиянинг «Урал» мотоциклини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Олжас Сапарбеков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, компания Россиядаги фаолиятини тўхтатмасдан, Қозоғистонда ҳам завод очишга қарор қилган. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган мотоцикллар ҳам экспорт қилинади.

Қозоғистонда автомобилсозликда маҳаллий таркибнинг ўртача даражаси 33 фоизни, айрим моделларда эса 50 фоизга етган.

Шу билан бирга, «маҳаллий таркиб» ва «локализация» тушунчаларини фарқлаш зарур.

«Маҳаллий таркиб улушини ҳисоблашнинг тасдиқланган методологияси мавжуд бўлиб, у нафақат бутловчи базадан, балки Қозоғистонда қолган қўшимча қийматдан, ишчиларнинг иш ҳақи ва автомобил ишлаб чиқаришга йўналтирилган бошқа хизматлардан ҳам шаклланади. Локализацияга келсак, бунга ўзлаштирилган технологиялар ва бошқа жараёнлар, жумладан, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш орқали эришилади. Майда узелли йиғиш 1000 га яқин операциядан иборат. Бугун биз бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича қўшимча мажбуриятлар пайдо бўлган янги босқичга ўтмоқдамиз», - деб тушунтирди Олжас Сапарбеков.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар