Россиянинг «Татнефть» компанияси Ўзбекистондаги ягона шина ишлаб чиқарувчи заводни сотиб олди

None
ТASHKENT. Кazinform - Россиянинг «Татнефть» компанияси Ўзбекистондаги ягона шина ишлаб чиқарувчи заводни сотиб олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўзкимёсаноат» ва «Ўзкимёимпэкс» АЖ («Ўзкимёсаноат» шўъба корхонаси) ўртасида Россиянинг «Татнефть» АЖ компаниясига қарашли Биринчи каучук заводи 100 фоиз активларини сотиш бўйича шартнома имзоланди», — дейилади Ўзбекистон кимё компанияси матбуот хизмати хабарида.

Ўтган йилнинг декабр ойида Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия бизнес-форумида заводни 80 миллион долларга сотиш бўйича келишувга эришилган эди. Шунингдек, келишув доирасида Россия компанияси шиналар заводининг 153 миллион доллар миқдоридаги қарзларини қоплайди.

«Самарқанддаги музокаралар натижаларига кўра, Россиянинг «Татнефть» компанияси келгусида корхонада янги турдаги каучук маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шарти билан барча мавжуд кредит мажбуриятлари ва қарзларининг 100 фоиз улушини ўз зиммасига олди», — дейилади компания хабарида.

Ўзбекистонда биринчи шина ишлаб чиқариш заводи 2018 йилда ишга туширилган эди. Завод ҳар йили енгил автомобиллар учун 3 миллион донагача шина, қишлоқ хўжалиги техникаси учун 200 минг дона радиал шина ва 100 минг погон метрли конвеер ишлаб чиқариши мумкин. Лойиҳанинг бош пудратчилари сифатида Хитойнинг Poly Теchnologies ва Linglong компаниялари иштирок этди.

Фото: uzkimyosanoat.uz

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар