Россияликларнинг келиши Қозоғистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмайди

None
ASTANA. Kazinform - Ўтган ҳафтада Қозоғистонга келган руслар мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Мамлакатимизга келиб, шу ерда қолганларни ҳисобга олсак, уларнинг сони унчалик катта эмас. Яъни, бу одамлар мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилмайди. Баъзи минтақавий тафовут бўлиши мумкин. Хусусан, биз бу муаммони ҳал қиляпмиз»

, — деди Серик Жуманғарин Сенатда журналистлар саволларига жавоб бераркан.

Вазир бу борада давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан маслаҳатлашганини таъкидлади.

Аввал хабар қилинганидек, 28 сентябр куни Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Қожаев Қозоғистонга келган россияликларнинг 65 фоизи бошқа давлатларга кетганини маълум қилган эди.

«Чегара хизматида аниқ маълумотлар бор. 100 мингга яқин одам келган, аммо бугунги кунда деярли 65 фоизи мамлакатни тарк этган. Кечаги маълумотларга кўра, 64 мингдан россияликлар Қозоғистонни тарк этган»

, – деди Марат Қожаев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар