Россиялик олимлар коронавирус бор-йўқлигини 30 дақиқада аниқлайдиган қурилмани яратдилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Россиялик олимлар танада COVID -19 вируси борлигини 30 дақиқадан камроқ вақт ичида аниқлайдиган қурилмани яратдилар.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram- канали га таяниб хабар беради.

Федерал Биотиббиёт Aгентлиги мутахассислари SARS-CоV-2 мутациясини тезда назорат қилиш, яъни коронавируснинг муҳим хусусиятларига жавоб берадиган геномнинг фақат бир қисмини «ўқиш» усулини топдилар.

COVID-19 вирусининг экспресс диагностикасини ўрганиш Санкт-Петербург давлат электротехника университети «ЛЭТИ» микротехнология ва диагностика муҳандислик марказида ҳам олиб борилмоқда. Aгар тестлар муваффақиятли ўтган бўлса, бу Россияда патогенни атиги 10 дақиқада аниқлайдиган биринчи синов тизими бўлади.

Чили Республикаси ҳукумати Хитойнинг Sinovac коронавирус вакцинасини 6 ёшдан ошган болаларга қўллашни маъқуллади.

Уч ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларни эмлаш натижаларини ўрганган экспертлар комиссияси қарор қабул қилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, тадқиқотлар вакцинага қарши иммунитетга жавобан яхши натижаларга эришган.


Сўнгги хабарлар