Россияга ташриф буюрган Ўзбекистон фуқаролари 15 кун ичида рўйхатдан ўтишлари керак

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон фуқароларига Россияда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун 15 кун мудддат берилади. Бу ҳақда Kazinform ЎР Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

2021 йил 17 июнь куни Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ва Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисидаги ҳукуматлараро Келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун Россия Федерацияси президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.

Ушбу Келишувга мувофиқ, эндиликда икки давлат фуқаролари ўзаро мамлакатлар ҳудудига кирган кундан бошлаб 15 кун ичида яшаш жойида рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудига киргандан сўнг 15 кун давомида рўйхатдан ўтмаса, бу жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

Битим ратификация қилинишига қадар бу муддат ўзбекистонликлар учун 7 кун, россияликлар учун эса 3 кун эди.

Сўнгги хабарлар