Россиядан Қозоғистонга ўта олмаётган ҚР фуқароларига яшил йўлак очилади

None
ASTANA. Kazinform - Россиядан Қозоғистонга ўта олмаётган Қозоғистон Республикаси фуқаролари учун «яшил йўлак» очилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Сўнгги кунларда Қозоғистонга россияликларнинг кўплаб кириб келиши сабабли чегарада қолиб кетган мамлакатимиз фуқароларига ёрдам кўрсатилади.

«Кеча мен ҳамкасбим, Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари билан суҳбатлашдим. Чунки ўшандан бери чегарадан ўта олмаган Қозоғистон фуқаролари бор. Шу муносабат билан Россия Федерацияси билан озиқ-овқат ортилган юк машиналари бўйича келишув тузилди. Бу борада тегишли тартиб жорий этилади, яъни бугун икки давлат чегара хизматлари мувофиқлаштириб, тегишли чоралар кўради. Шу боис фуқароларимиз ва озиқ-овқат юкланган транспорт воситаларини «яшил йўлак» билан таъминлашга ҳаракат қиляпмиз»

, — деди Серик Жуманғарин Сенатда журналистлар саволларига жавоб бераркан.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон фуқаролари учун ушбу йўлак бугун ёки эртага очилади.

«Россия ҳукумати чегарачиларга тегишли топшириқлар берди. Бу буйруқни чегара хизматига ҳам тушунтирамиз. Октябр ойи бошига қадар бу масала ҳал қилинади»

, — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар