Россиядан Қозоғистонга келган 7 минг киши ишлаш учун мурожаат қилган

None
ASTANA. Кazinform - Россиядан Қозоғистонга келган 7 минг киши ишлаш учун мурожаат қилган. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Россиядан келганларга алоҳида шароит яратилмайди. Бу маълум бир ҳолат. Ҳозирда Қозоғистонда Россиядан келган 353 минг киши мавжуд. Улардан атиги 7 минг нафари Қозоғистонга ишлаш учун келган. Шунинг учун россияликларнинг келиши меҳнат бозорига таъсир қилмайди. Хусусан, россияликларнинг ишга жойлашиши учун шароит яратилмайди», — деди О. Ордабаев Марказий коммуникациялар хизматида.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар