Россиядан Қозоғистонга авиачипталарга талаб 2,5 баробар ошди

None
None
МОSKVA. Кazinform – 2022 йил баҳорида Россиядан Қозоғистонга авиачипталарга талаб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар ошди. Бу ҳақда ОnеТwоТrip саёҳатни режалаштириш хизмати тадқиқоти натижаларида айтилади, дея хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.

«Қирғизистонга талаб 25 фоизга камайди, Қозоғистонга талаб 2,5 баробар ошди, Ўзбекистон ўзгаришсиз қолди, БААда 35 фоиз, Беларусга 2,6 баробар ошди, Озарбайжонда 9 фоизга камайди, Грузияда 40 фоизга ўсди», — деди экспертлар.

Компания маълумотларига кўра, жорий йилнинг баҳорида хорижий давлатлар орасида Арманистон, Туркия ва Тожикистонга талаб юқори. Шу билан бирга, Арманистонга парвозларга талаб қарийб 37 фоизга қисқарган, Туркияга парвозлар эса 11 фоизга ошган. Баҳорда бир йўналишда чет элга парвознинг ўртача нархи бир киши учун 25 минг рублни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар